ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати Қозоғистонда содир этилган ва 9 нафар ўзбекистонликнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган даҳшатли ЙТҲ ҳақида сал кейинроқ хабар бериши ҳақида маълум қилган эди.
Айни вақтда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати Қозоғистондаги ЙТҲ ҳақида расмий баёнотини келтириб ўтди.
"ОАВ хабарларига кўра, 2017-йилнинг 22-июн куни Қозоғистоннинг Акмола вилояти ҳудудида Чимкентдан Волгодрадга (Россия) кетаётган автобус ағдарилиб тушган. Йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг борлиги аниқланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Қозоғистондаги Элчихонаси томонидан жароҳат олганларнинг шахсини аниқлаш ва зарур ёрдамни кўрсатиш учун чоралар қўлланилмоқда", — дейилади ТИВ хабарида.
Ютуб тармоқларида эса ҳодиса жойидан олинган видео эълон қилинди.