2012 йилдан бери Ўзбекистонда хонадонларни ўмариб келган йирик жиноий тўда қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Беш кишидан иборат жиноий гуруҳ 2012 йилдан буён ўз фаолиятини амалга ошириб келган. Жиноий гуруҳ 20дан ортиқ ўғриликларга алоқадор. Ўз ишини моҳирлик билан амалга ошириб келган ва шу вақтгача қўлга тушмаган жиноятчилар тўдаси атир қутисида қолдирилган излар туфайли милиция ходимлари томонидан қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. 2012 йилдан буён жиноий фаолиятни амалга ошириб келган йирик жиноий тўда қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Автбомобиль Chevrolet Malibu - Sputnik Ўзбекистон
Юнусободда уйсиз киши ўғирлаган нарсаларини олиб кетиш учун Malibuни ўғирлади
Хабарга кўра, ўз ишини моҳирона тарзда амалга ошириб келган ва шу вақтгача қўлга тушмай келган жиноятчилар тўдаси атир қутисида қолдирилган излар туфайли милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қайд этилишича, шу йилнинг 14 февралида Навоий вилояти ИИБга фуқаро М.Ланина қўнғироқ қилган. Аёл ҳавотирли овозда ўз манзилини айтган ва ички ишлар бўлинмаси ходимларидан тезроқ уйига келишларини сўраган. Аёл уйдан йирик миқдорда пул йўқолганлигини маълум қилди.ади.

Бу Навоий шаҳрида бир ҳафтада амалга оширилган учинчи ўғирлик эди.

Жиноий гуруҳ фаолияти ҳақида шаҳарда улар жуда аниқ ва уюшган ҳолда ишлашлари тўғрисида гап-сўзлар оралаганди. Жиноий гуруҳ аъзолари уйдаги жиҳозларга шикаст етказмас, ўз хатти-ҳаракатларини ортиқча шов-шувчиз амалга оширардилар.

Ланинанинг уйига етиб келган тезкор-қидирув гуруҳи иш ҳақиқатан ҳам профессионал даражада бажарилганига гувоҳ бўладилар: жиноятчилар ўзларидан ҳеч қандай из қолдирмагандилар.

Жиноятчилар - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда одам ўғирлаб, 20 000 доллар талаб қилган тўда ушланди
Аммо экспертлардан бири пул ўғирланган трюмони қайтадан кўздан кечиришга қарор қилади.

Трюмода қатор қилиб бир неча турдаги духи қутилари териб қуйилганди. Қутиларнинг ичидаги атир флаконлари эса чиқариб олиб кетилганди. Ана шу қутиларда қолган қўл излари туфайли тезкор-гуруҳ ўғриларни ушлашга муваффақ бўлади.

Ўтказилган дактилоскопия экспертизаси қўл излари Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаро Рўзиев Ф.га тегишли эканлиги аниқланади.

Қўлга олинган Рўзиевнинг барча кирдикорларни тан олади.

Тезкор-қидирув тадбирлари вақтида ички ишлар ходимлари ўғирликни олдинроқ қатор ўғирликларни амалга оширган жиноий тўда амалга оширганини аниқладилар. Жиноий гуруҳ 2012 йилдан буён ўз фаолиятини амалга ошириб келган ва 20дан ортиқ ўғирликларга алоқадорлиги айтилмоқда. Ўз ишини моҳирлик билан амалга ошириб келган ва шу вақтгача қўлга тушмасликка муваффақ бўлган тўда атир қутисида қолдирилган излар туфайли милиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

Янгиликлар лентаси
0