Японияда кучли ёғингарчиликлар туфайли аҳоли эвакуация қилинмоқда

© Sputnik / Владимир Семенюк / Медиабанкка ўтишЛивень
Ливень - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кучли ёғингарликлар туфайли сал кам 200 минг Япония аҳолисига эвакуация марказларига кўчиб ўтиш тавсия этилди

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Кучли ёғингарчиликлар туфайли Япониянинг Хамамацу шаҳрида 197 мингдан ортиқ одамлар эвакуация марказларига кўчиб ўтиши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда РИА Новости ушбу шаҳар маъмуриятига таянган ҳолда хабар берди.

Девушки с велосипедами на затопленной улице - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ ёғингарчилик туфайли юзага келган сув босиш хавфини бартараф қилди

Кучли ёғингарчиликлар натижасида дарёларда тошқин руй бериб, атрофдаги биноларни сув босиши хавфи мавжуд.

Сал олдин ҳам Япониянинг 3 та вилоятидан 30 мингга яқин аҳоли хавфсиз жойга кўчирилиши ҳақида хабар берилган.

Башоратларга кўра, ушбу ҳудудларда бир суткада ярим метрга тенг ёмғингарчиликлар тушади.

Айни пайтда, кучли ёғингарликлар туфайли тоғ олдидаги бинолар хавф остида қолмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0