Украиналикларнинг 40%и ўзини европаликман деб ҳисоблайди - сўров натижаси

© BART MAAT / ANP / AFPЕвропа Иттифоқи ва Украина орасида ассоциация келишуви бўйича ўтказилган референдум
Европа Иттифоқи ва Украина орасида ассоциация келишуви бўйича ўтказилган референдум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг 11%и ўзларини шак-шубҳасиз европалик ҳисоблашини айтган, сўровдан қатнашганларнинг яна 26,8%и ўзларини европалик деб ҳисоблашлари ҳақиқатга яқинлигини таъкидлашган

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Илька Кучерив номли "Демократик ташаббуслар" жамғармаси ва Разумков ижтимоий хизмати томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаси украиналикларнинг деярли 40%и ўзларини европалик, деб ҳисоблашини кўрсатди.

Сўров натижалари чоршанба куни эълон қилинди.

Украина ва ЕИ байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт етарли: Европа украиналиклар учун ўз чегарасини очди
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 11 июндан бошлаб Украина фуқаролари Шенген зонасидаги мамлакатларга 90 кун муддатга визасиз саёҳатни амалга оширишлари мумкин. Визасиз тартиб ишлаш ёхуд ўқишга ҳуқуқ бермайди. Миграция ва хавфсизликка таҳдид муаммолари юзага келган тақдирда Европа Иттифоқи визасиз тартибни вақтинча тўхтатиб қўйиши мумкин.

Тадқиқот натижаларига кўра, респондентларнинг 11%и ўзларини шак-шубҳасиз европалик ҳисоблашини айтган, сўровдан қатнашганларнинг яна 26,8%и ўзларини европалик деб ҳисоблашлари ҳақиқатга яқинлигини таъкидлашган.

Респондентларнинг 25,7 %и ўзларини умуман европалик деб ҳисобламасликларини айтишган, 29%и эса европалик эмасман, деган жавобни айтган.

Шу билан бирга, сўровда қатнашганларнинг 58,9 %и улар ўзларини европалик деб ҳисоблашлари учун моддий томондан аҳволини яхшилашлари зарурлиги, 26,2% респондентлар эса бунинг учун демкоратия ва инсон ҳуқуқлари қадриятларини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлашган.

Украина президенти П. Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Путин Порошенко ҳақидаги саволга жавоб берди
Сўровга кўра, респондентларнинг 56,8%и Украина Европа Иттифоқига қўшилиши кераклигини, 25,5 % респондентлар эса бундай интеграцияга қаршиликларини изҳор қилганлар.

Шунингдек, сўровда қатнашган 7,8% иштирокчилар Украина Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини хоҳлашларини таъкидлашган.

Сўров 2017 йилнинг 9 июнидан 13 июнига қадар (Киев назоратида бўлмаган Донбасс туманларидан ташқари) бутун Украина бўйлаб ўтказилган. Сўровда 2018 нафар респондент қатнашган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0