Путин Порошенко ҳақидаги саволга жавоб берди

© Sputnik / Михаил Маркив / Медиабанкка ўтишУкраина президенти П. Порошенко
Украина президенти П. Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Агар кимда ким европалик бўлишни ихтиёр этган экан, аввалига оффшор зоналардаги ҳисобини ёпсин, мана шундан сўнг халқ фаровонлиги ҳақида гапирсин, деди Путин

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Бўлиб ўтаётган жонли эфир вақтида Путиндан Порошенко томонидан айтилган "ювилмаган Россия" ҳақидаги шеърга жавоб қайтаришни сўрашди. Украина президенти Европа виза тартибини бекор қилганида, рус адабиётининг мумтоз вакили Михаил Лермонтов ижодидан иқтибос келтириб, Россия билан шу тариқа "видолашган" эди.

Петр Порошенко, Украина президенти - Sputnik Ўзбекистон
"Россия империяси билан ажрашув": Порошенко ЕИ билан визасиз тартибга баҳо берди
"Бу — Порошенко рус классик шеъриятидан бохабарлигини билдиради. Бунинг учун уни олқишлайман", — деди Россия президенти. Путин, шунингдек, Лермонтов томонидан ушбу шеър ёзилган вақтда бугун Украина деб аталмиш ҳудудлар Россиянинг бир қисми бўлганлигини эслатиб ўтди ва "Гердайишга ҳожат йўқ", — деб қўшимча қилди.

Путин Европада "мовий мундирлар" Россияга нисбатан кўпроқ эканини эслатган ҳолда украиналик ҳамкасбига Ғарбда ён-верига қараб юришни ва ҳушёр бўлишни маслаҳат берди.

"Албатта, барчага маълумки, бизнинг адабиётда ҳам, қолаверса, Украина адабиётида ҳам Петр Алексеевичга жавоб қайтаришга мос ёрқин ва терс мисоллар исталганча топилади. Аммо Украина халқига, умумий тарихимизга ва ягона динимизга ҳурмат юзасидан бундай қилмайман", — деди Путин.

"Агар кимда ким европалик бўлишни ихтиёр этган экан, аввалига оффшор зоналардаги ҳисобини ёпсин, мана шундан сўнг халқ фаровонлиги ҳақида гапирсин, деди Путин.

Россия раҳбари шунингдек, Киевга Европага интеграция қилишида омад тилади.

Путин жонли мулоқотнинг биринчи соатида 15та саволга жавоб берди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0