TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Европа Иттифоқи билан визасиз тартиб Украина учун "Россия империяси билан ажрашув"ни англатади, дея фикр билдирди Петр Порошенко. РИА Новости хабари асосида.
Европа Иттифоқи вазирлар кенгаши 11 май куни Украина учун виза тартибини бекор қилди. Ушбу қарорга мувофиқ, Украина фуқаролари ЕИга аъзо мамлакатларга ярим йил давомида 90 кунга визасиз кириш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Эндиликда ЕИ кенгаши қарори Европа парламенти раиси Антонио Таяни ва ЕИда раислик қилаётган Мальта Бош вазири Жозеф Мускат томонидан имзоланиши лозим. Шундан сўнг уни ЕИнинг расмий нашрида эълон қилинади ва орадан 20 кун ўтиб визасиз тартиб кучга киради.
Украина Бош вазири Владимир Гройсманнинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолиси визасиз тартибда 11 июндан ЕИга аъзо мамлакатларга чиқишлари мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.