ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. 2017 йил — "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари" йили муносабати билан Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг таълим тизими, хусусан 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.
2017 йил 18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилди.
"Шу йилнинг 20 июнь куни республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади", — дейилади хабарда.
Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.