ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Миллий авиакомпания фаолияти яна бир бор эътироф этилди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.
Қайд этилишича, дунёга машҳур "Boeing" корпорацияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпаниясини "Boeing-787 Dreamliner" самолётининг муваффақиятли ва бехатар учишини таъминлаганлиги учун мукофотлаган.
Айни пайтда "орзу лайнери"нинг Дубай, Деҳли, Амритсар, Истамбул, Тель-Авив, Сеул, Франкфурт, Москва, —Куала-Лумпур каби шаҳарларга қатнови амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 27 июлидан бошлаб эса авиакомпания "Boeing-787 Dreamliner" самолётида Тошкентдан Нью-Йоркка илк бор тўғридан-тўғри парвозни йўлга қўяди.
Ўтган йили "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ҳамда "Boeing" корпорацияси ўртасида ўрнатилган муносабатларнинг 20 йиллиги кенг нишонланди. Қайд этиш жоизки, шу давр ичида ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама ривожланди, дейилади хабарда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.