ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Фургон Лондондаги масжид олдида беҳуш ётган эркак ёнида тўпланган бир гуруҳ одамлар устига қарата бостириб келган. Бу ҳақда гувоҳ сўзлари асосида Press Association хабар қилди деб ёзган РИА Новости.
"Мен кўчада кетаётиб, ерда ўтирган эркакни кўриб қолдим. Ёнига бориб, унга қарадим. Менга у эркакнинг тоби йўқлигини, у ҳушидан кетганини айтишди", — деб хабар қилган агентликка Абдуқодир Варфа. Абдуқодирнинг сўзларига кўра, у эркакнинг ёнидан узоқлашгач, орадан бир неча дақиқа ўтиб бир фургон катта тезликда бир гуруҳ одамлар устига бостириб борган.
It's believed #FinsburyPark victims were trying to help man who had collapsed at bus stop with a medical issue https://t.co/oleS6jkNzE pic.twitter.com/uv9VXB5SZp
— Daily Mail U.K. (@DailyMailUK) 19 июня 2017 г.
Таймс нашрининг гувоҳ Абдулраҳмон Солиҳ Аламудийдан олинган маълумотларга таяниб ёзишича, фургонни бир гуруҳ одамлар томон қарата ҳайдаган ҳайдовчи "барча мусулмонларни ўлдиришни хоҳлайман", дея бақирган.
Independent нашрининг гувоҳлар кўрсатмасига асосан ёзишича, ҳужум маҳаллий вақт билан ярим тунга яқин рўй берган. Фургон Финсберри паркидаги масжиддан чиқаётган одамларнинг устига қараб юрган. Evening Standard нашри ҳам гувоҳларга таянган ҳолда машинадан пичоқ билан қуролланган эркак отилиб чиққани ҳақида ёзган. Ҳайдовчи аҳоли томонидан қўлга олинган ва полицияга топширилган, эркакнинг руҳий ҳолати текширилиши ҳақида таъкидланмоқда.
Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей масжид ёнида юз берган ҳодисани теракт, деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, 3 июн куни шунга ўхшаш ҳодиса Лондондаги кўприкда юз берган эди. Автомобиль йўловчилар устига бостириб борган, шундан сўнг уч террорчи одамларга ҳужум уюштирган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.