TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Фургон бир гуруҳ одамларни босиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Юз берган ҳодисадан сўнг полиция Twitterда фожиа Севен Систерс кўчасида бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилган.
Independent нашрининг гувоҳлар кўрсатмасига асосан ёзишича, ҳужум маҳаллий вақт билан ярим тунга яқин рўй берган. Фургон Финсберри паркидаги масжиддан чиқаётган одамларнинг устига қараб юрган. Evening Standard нашри ҳам гувоҳларга таянган ҳолда машинадан пичоқ билан қуролланган эркак отилиб чиққани ҳақида ёзган. Ҳайдовчи аҳоли томонидан қўлга олинган ва полицияга топширилган, эркакнинг руҳий ҳолати текширилиши ҳақида таъкидланмоқда.
Буюк Британия Бош вазири Тереза Мей масжид ёнида юз берган ҳодисани теракт, деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, 3 июн куни шунга ўхшаш ҳодиса Лондондаги кўприкда юз берган эди. Автомобиль йўловчилар устига бостириб борган, шундан сўнг уч террорчи одамларга ҳужум уюштирган эди. Полиция томонидан ёвуз ниятли кимсалар шу жойнинг ўзида йўқ қилинган. Саккиз инсон бу теракт қурбонига айланган эди, деб хабар қилганди Скотланд-Ярд.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.