ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. 5 июл куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамюртларимиз билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Доимий яшовчи фуқароларимиз, меҳнат муҳожирлари ҳамда Астраханнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёш талабалар билан учрашувлар ўтказилди. Ноқонуний миграция, одам савдоси, диний экстремизм, террористик фаолиятга қўшилишни олдини олишга боғлиқ муаммолар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Яшаб турган давлат қонунларига сўзсиз риоя этиш ва ўз ҳужжатларини эҳтиёткорлик билан сақлаш зарурлиги таъкидланди.
Саййёр консуллик қабул давомида, фуқаролик, ватанга қайтиш сертификати ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиришга оид турли масалалар бўйича 51та ҳужжат кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Илгарироқ "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаттлари йили" Давлат дастурида белгиланган топшириқларни бажариш мақсадида Россиянинг Ростов вилояти ва Краснодар ўлкасида саййёр қабуллар ўтказилган эди, дейилган хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистон Элчихонаси яқин кунларда Москва шаҳридан узоқда бўлган Россиянинг бошқа минтақаларида ҳам консуллик бўлими ходимлари сафар қилишлари режалаштирилаётгани қўшимча қилинган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.