Бугун Россияда Конфедерациялар кубоги бошланади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМяч Krasava на разминке
Мяч Krasava на разминке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Конфедерациялар кубоги Жаҳон чемпионатидан бир йил олдин мезбон мамлакатда бўлиб ўтади ва мундиалнинг ўзига хос “машқи” ҳисобланади. Унда барча қитъаларнинг чемпионлари, Жаҳон чемпионати ғолиби ва мезбон давлат иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россияда ФИФА тасарруфи остида ўтказиладиган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақаси бўлиб ўтади.

Рефери Равшан Эрматов - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов Россияда Конфедерациялар Кубоги ўйинларида ҳакамлик қилади

Конфедерациялар кубоги 2017 йилнинг 17 июндан – 2 июлга қадар Россиянинг 4 шаҳрида: Қозон, Сочи, Санкт-Петербург ва Москвада бўлиб ўтади. Мусобақалар очилиш маросимида Россия эстрадасининг Алсу, Лазарев, DJ Smash каби юлдузлари ўз қўшиқларини ижро этишади. 

Мусобақанинг очилиш ўйини Россия ва Янги Зеландия терма жамоалари орасида Санкт-Петербургдаги "Стадион Санкт-Петербург"да бугун маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланади.

ОАВлар хабарига кўра, ушбу ўйинга Россия президенти Владимир Путин ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

“Биз ушбу мусобақага олти йил тайёргарлик  кўрдик. Тўртта стадион, 12 та машғулотлар базаси, битта арбитрлар базаси қурилди. Мусобақага ташриф буюрганларни олиб юриш учун 262 та бепул поездлар ташкил қилинди. Ушбу тадбирни ташкил қилиш учун 6 минг нафар кўнгиллилар ишламоқда. Мусобақа туфайли бизнинг мамлакатга минглаб туристлар келади”, — деди “Россия-2018” ЖЧ ташкилий қўмитаси раиси Алексей Сорокин.

Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар кубоги Жаҳон чемпионатидан бир йил олдин мезбон мамлакатда бўлиб ўтади ва мундиалнинг ўзига хос “машқи” ҳисобланади. Унда барча қитъаларнинг чемпионлари, Жаҳон чемпионати ғолиби ва мезбон давлат иштирок этади.

Бу сафарги Конфедерациялар кубогида Германия, Португалия ва Чили каби дунёнинг етакчи терма жамоалари қатнашади.

Янгиликлар лентаси
0