ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Россияда Конфедерациялар Кубоги — 2017 ўйинларида ҳакамлик қиладиган 36 нафар ҳакамлар рўйхатига киритилди, деб хабар берди Ҳалқаро футбол федерацияси(ФИФА) матбуот-хизмати.
Ҳакамлар, барча 6 та конфедерациялар бўйича ФИФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан танлаб олинди. Равшан Эрматов мусобақа бош ҳакамининг видео-ёрдамчиси сифатида ишлайди.
Бундан ташқари, Равшан Эрматов 35 нафар ҳакамлар рўйхатига Конферация Кубоги Осиё конфедерациясидан (AFC) билан бирга, Фахад Аль-Мирдаси (Саудия Арабистон), Алиреза Фагани (Эрон), Абдулла Альшальваи и Мухаммед Аль Абакри (Саудия Арабистон), Реза Сохандан и Мухаммадреза Мансури (Эрон) киритилган.
Яқин вақтда барча ҳакамлар ФИФА ҳакамлик департаменти томонидан тузилган тезкор дастурини бўйича махсус тайёргарликдан ўтишади. Конфедерация Кубоги — 2017 мусобақаси жорий йил 17 июнидан 2 июлига қадар ўтказилади. Мусобақа ўйинлари Москва, Санкт-петербург, Қозон, Сочида ўтказилади. Мусабақада Россия, Германия, Австралия, Чили, Мексика, Янги Зеландия, Португалия ва Комерун жамоалари иштирок этади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.