Ўзбекистонлик астрономлар янги юлдузни кашф қилишди

Oбуна бўлиш
Бу юлдуз Етти қароқчи юлдуз туркумидаги спирал галактикада кашф қилинган. Астрономия соҳасидаги замонавий тасаввурларга кўра юлдузлар ҳам тирик мавжудотлар каби туғилишади, миллиард йил ривожланишади (умр кўришади) ва ниҳоят сўнишади

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик астрономлар Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмаларида жойлашган Ўзбекистон Фанлар академияси Астраномия институтининг Майданак обсерваториясида 25-май куни ўта янги юлдузнинг чақнашини қайд этишди, деб хабар қилди ФА матбуот-хизмати.

Татьяна Синицына - Sputnik Ўзбекистон
Мирзо Улуғбек юлдузи остида
Юлдуз чақнаши Етти қароқчи юлдуз туркумидаги NGC 3938 рақамли спирал галактикада рўй берганлиги қайд этилган.

"25-май куни пайдо бўлган ва SN 2017ein номи билан қайд этилган ўта янги юлдузнинг аҳамияти шундаки, у бизга нисбатан яқин, "атига" 50 миллион ёруғлик йил масофада жойлашган ва бинобарин биз у ҳақида батафсил маълумотлар олишга эга бўляпмиз. Юлдуз ёрқинлиги ўзгаришининг дастлабки таҳлиллари бу ноёб ҳодиса эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун Майданакда бажарилаётган кузатувлар ниҳоятда муҳим ҳисобланади ва катта илмий аҳамият касб этади", — дейилади хабарда.

© academy.uzАстрономы Узбекистана открыли сверхновую звезду
Астрономы Узбекистана открыли сверхновую звезду  - Sputnik Ўзбекистон
Астрономы Узбекистана открыли сверхновую звезду

Астрономия соҳасидаги замонавий тасаввурларга кўра юлдузлар ҳам тирик мавжудотлар каби туғилишади, миллиард йил ривожланишади (умр кўришади) ва ниҳоят сўнишади. Айрим юлдузларнинг эволюцияси ўта ҳалокатли, катта портлаш билан тугайди. Бундай пайтларда юлдузнинг қаърида қизиб ётган модда атрофга сочилиб кетади ва кечагина хира бўлиб ёки умуман Ердан туриб кўринмайдиган юлдузча ўрнида ёрқин ўта янги юлдуз пайдо бўлади.

Бундай жараёларни кузатиш олимларга юлдузларни тузилиши ва эволюцияси конунларини тушуниш каби фундаментал масалаларга ойдинлик киритишга хизмат қилади.

Постер к фильму Улуг Бек. Через тернии к звездам - Sputnik Ўзбекистон
Лола Каримова-Тилляева Мирзо Улуғбек ҳақидаги фильм трейлерини ҳавола этди
Яна бир нарсани қайд этиш зарур. Бундан бир неча йил олдин германиялик олимлар Буюк Британиядаги машҳур Бодлеян кутубхонасида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб "Китоб ал-Шифо" асарида 1006-йилда рўй берган ўта янги юлдузнинг таърифини топишга муваффақ бўлганлар.

Ибн Сино 1002-1008-йилларда Хоразмдаги Маъмун академиясида фаолият кўрсатганлигини инобатга олсак, бу факт Академиянинг илмий фаолиятини очиб берувчи янги бир манба сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари энг аввало ўзининг тиббиёт ва фалсафа соҳаларидаги асарлари билан машҳур бўлган буюк бобокалонимизнинг мероси нақадар серқирра эканлигига яна бир бор амин бўламиз, деб ёзилган хабарда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0