ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол билан ҳамкорликни фаоллаштиради, деб хабар қилди РИА Новости мамлакат ҳукумати қарорига таянган ҳолда.
республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятининг Интерпол ахборот манбаларидан фойдаланиш масалалари бўйича координацияси;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлаш;
жиноятчиликка қарши кураш соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва уни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
халқаро террорчилик, одам савдоси, ноқонуний муҳожирлик, ахборот технологиялари ва халқаро, шунингдек, шахсни аниқлаш хусусиятига эга бошқа турдаги жиноятларни аниқлаш, олдини олиш ва фош этиш масалалари бўйича Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Интерполга аъзо мамлакатларнинг тегишли органлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Интерпол Миллий марказий бюросининг асосий функцияларига тузатишлар киритилди.
Бундан ташқари, низом Интерпол Миллий марказий бюроси фаолиятини молиялаштириш ҳақидаги боб билан тўлдирилди. Уни молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш давлат бюджети ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.