ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон бош прокурорининг 15 июндаги буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Равшан Машарипов Сирдарё вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.
Равшан Машарипов бундан аввал Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Ушбу лавозимда у 12 июнь куни Тошкент шаҳри прокурори этиб тайинланган Шерзод Облоқуловнинг ўрнини эгаллади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.