ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати Тошкент шаҳрига прокурор тайинланганлигини маълум қилди.
Хабар қилинишича, Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2017 йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Облоқулов Шерзод Соатқулович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланганди.