ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дам олиш кунлари кучли шамол эсиши мумкинлигини маълум қилди.
Хабарда билдирилишича, дам олиш кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +42 даражагача кўтарилиши мумкин.
Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, 16-19 июн кунлари ёғингарчиликсиз, 17-18 июн кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 17 июнь куни шамол тезлиги 15-20 м/с (25-34 км/с) кучаяди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шамол кучайиши дарахтларнинг қулашига ва электр узатиш линияларининг узилишига олиб келиши мумкинлиги тўғрисида огохлантиради.
Вазирлик шамол кучайиш даврида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда.