Жазирама ёз: Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 42 даражага чиқиши кутилмоқда

© Sputnik / Владимир Сергеев / Медиабанкка ўтишЖара в Москве
Жара в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қатор вилоятларда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Гидрометеорология хизматининг билдиришича, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кундузи 42 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда 17-20 июнь кунлари ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Аномал иссиқ - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 10 кун давомида жазирама об-ҳаво кузатилади

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи эса 35-40 даража бўлиши кутилмоқда. 17 июнь куни айрим жойларда ҳарорат 42 даражагача кўтарилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 35-40 даражани ташкил этади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража бўлади, айрим жойларда 42 даражагача кўтарилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 25-30 даражани ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0