Ўзбекистонликларни миграция, алимент ва футбол муаммолари ташвишга солмоқда

© Unsplash / HelloquenceРабота за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлиги вазир Абдулазиз Камиловнинг ўзбекистонликлар билан бўлажак тўғридан-тўғри мулоқотига тайёргарлик тўғрисида ахборот берди

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати 5 июль куни тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиши тўғрисида хабар эълон қилганидан сўнг вазирликка фуқаролардан келаётган мурожаатлар ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон ТИВ вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Абдулазиз Камилов хориждаги ўзбекистонликлар билан онлайн мулоқот ўтказади

Маълумотда айтилишича, келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми ҳужжатсиз ва молиявий таъминотсиз қолган хориждаги фуқароларимизнинг ватанга қайтишлари, ота-оналари хорижда яшириниб юрган болаларни боқиш учун алимент ундириш, Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетган ота-оналарни излаш, бошқа давлатларда судланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш каби масалаларга тегишли.

Шунингдек, ватандан йироқда вафот этган фуқаролар жасадини қайтариш, хорижга чиқишда ёрдам бериш, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиш ва ТИВ тизимига ишга жойлашиш борасида ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан муносабатлари, жумладан ташқи чегаралар делимитацияси ва демаркациясининг боришига оид мавзулар кўпроқ қизиқиш уйғотмоқда.

Картон фигуркаси - Sputnik Ўзбекистон
Бу футболми ё... Миллионлар ўйини ишқибозлари порталга шикоят ёзмоқчи

Барча мурожаатлар рўйхатдан ўтказилиб, вазирга маълум қилинган ва унинг шахсий назоратига олинган. Мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилгач, фуқароларга расмий жавоблар ва тегишли изоҳлар берилади.

Шунингдек Ўзбекистон терма жамоасининг сўнгги халқаро ўйинлари натижаларидан ранжиган футбол мухлислари номидан тушган мурожаат ҳақида ҳам вазир хабардор қилинган.

ТИВ вазирнинг ватандошлар билан бўлажак мулоқоти аудиториясини сезиларли кенгайтиришга кўмаклашган барча маҳаллий ва хорижий ОАВ вакилларига миннатдорлик изҳор этди ва улар билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга умид қилди.

Янгиликлар лентаси
0