Мирзиёев қароридан сўнг ёшлар билан учрашувни Самарқанд вилоятининг янги ҳокими ўтказади

Oбуна бўлиш
Ушбу учрашув Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев билан ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо Мирзиёев қарори билан Оқбўтаев кутилмаганда ўз лавозимидан озод қилинди

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ҳоким билан учрашувга марҳамат, деб таклиф қилган Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Самарқанд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятига вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди
2017 йил 24 июнь куни соат 17:00 да вилоят ҳокими Туробжон Джураевнинг "Ҳоким ва ёшлар" лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашуви ўтказилади, дейилади хабарда.

Учрашувлар туман ва шаҳар ҳокимликларининг фаоллар залида видео селектор тарзида ташкил этилади.

Учрашувларда иштирок этишни хоҳлаган ёшлар жорий йилнинг 20 июнига қадар вилоят ҳокимлигида ташкил этилган Ишчи гуруҳига 235-10-98, 235-63-48 телефон рақамлари орқали, yoshlar2352066@umail.uz электрон почтаси, шунингдек туман ва шаҳар ҳокимликларига ёки "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг жойлардаги Кенгашларига мурожаат қилишлари мумкин.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар, таклифлар билан вилоят ҳокими ва бошқа раҳбарларга мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳокимлик матбуот-хизмати 6 июн куни барча ёшларни Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев билан учрашувга таклиф қилган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0