Самарқанд вилоятига вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

© Sputnik / СтрингерСамарқанд шаҳри
Самарқанд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туробжон Жўраев ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги вакили

ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Оқбўтаевни ўз вазифасидан озод қилган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Раҳбарлик тажрибаси етишмади: Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокимини ишдан олди
Бугун олинган хабарга кўра, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Туробжон Жўраев тайинланган.

Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳокимлик матбуот-хизмати вакили хабар қилди.

Туробжон Жўраев 2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари, 2004-2008 йилларда Халқ таълими вазири, 2008-2011 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими, 2011-2013 йилларда эса Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

2017 йилнинг 17 апрелида Жўраев Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

 

Янгиликлар лентаси
0