ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. ТурСтат таҳлилий агентлиги 2017 йил биринчи чорагида Россияга келган сайёҳлар сонини таҳлил қилди.
2017 йил биринчи чорагида Ўзбекистондан Россияга 99 минг сайёҳлар келган. Бу рақам 2016 йил кўрсаткичи билан солиштирилганда деярли ўзгармаган.
2017 йил январ-март ойларида Россияга кириш хорижий сайёҳлар сони 2,5 фоизга, яъни 4,4 млн кишига камайди (2016 йил январ-март ойларида саёҳатчилар сони 4,5 млн ташкил этган).
Ўтган йили Россияга 25 млн чет эл сайёҳлари келган эди.
2017 йил биринчи чорак якунлари бўйича Россияга сайёҳлар энг кўп ташриф буюрган давлатлар ўнталигига: Украина (1,578 минг саёҳлар), Қозоғистон (657 минг сайёҳлар), Финляндия (234 минг сайёҳлар), Полша (189 минг сайёҳлар), Хитой (183 минг сайёҳлар), Озарбайжон (181 минг сайёҳлар), Арманистон (131 минг сайёҳлар), Молдавия (107 минг сайёҳлар), Ўзбекистон (99 минг сайёҳлар), Абхазия (92 минг сайёҳлар).
2017 йил январ-март ойида Россияга сайёҳлар сони энг кўпайган давлатлар: Хитой (183 минг сайёҳлар, 2016 йил 1 чорак билан солиштирилганда — 32% га орган), Жанубий Корея (23 минг сайёҳлар, 28 % га ортган) ва Япония (13 минг сайёҳлар, 8 % га ортган). Вьетнам ва Таиланд давлатлари Россияга ташриф буюрган сайёҳлар сони кўпайди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.