Тошкент - россиялик саёҳатчилар орасида энг машҳур шаҳар деб топилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишТошкент
Тошкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилнинг биринчи чораги давомида россиялик сайёҳлар орасида талаб катта бўлган шаҳарлар аниқланди. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, энг машҳур 10 та шаҳар орасида Тошкент ҳам бор

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти россиялик саёҳатчилар орасида Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги шаҳарлари ичидаги энг машҳур маскан деб топилди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик машҳур бошловчи Ўзбекистонни ҳеч қайси давлатга алишмаслигини айтди
Хабарда таъкидланишича, тадқиқот Россиянинг "ТурСтат" таҳлил агентлиги томонидан олиб борилган. Меҳмонхоналарнинг онлайн брон қилинишини ўрганиши асосида Россия сайёҳлари орасида Ҳамдўстлик ва Яқин Шарқ давлатларининг 2017 йилнинг биринчи чораги давомида талаб катта бўлган шаҳарлари аниқланган. Тадқиқот натижаларига кўра, энг машҳур 10 та шаҳар орасида Тошкент ҳам бор.

Агентлик экспертлари эътиборидан мамлакат билан унинг миллий ошхонасини ўрганиш ҳамда гастрономия туризми ҳам четда қолмади. "ТурСтат" таҳлиллар асосида 2017 йилда сайёҳликнинг ушбу тури бўйича россиялик сайёҳлар ўртасида энг оммалашган йўналишлар рейтингини тузди.

Шундай қилиб, ўзининг бетакрор, хилма-хил ва мазали миллий таомлари билан шуҳрат қозонган Ўзбекистон Россияда талаб энг катта бўлган йўналишлар бешталигидан жой олди. Агентликнинг маълумотларига кўра, россияликларнинг Ўзбекистонга гастрономия туризми йўналишидаги сафари ўртача бир ҳафтани ташкил этади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0