Россиялик машҳур бошловчи Ўзбекистонни ҳеч қайси давлатга алишмаслигини айтди

Oбуна бўлиш
"Модный приговор" бошловчиси Александр Васильев кўрсатувнинг 20 апрел кунидаги "Мода тарихи: Ўзбекистон" деб номланган сонида томошабинларга Ўзбекистонга сафари ва сафардан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб берди

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Мода ихтирочиси Александр Васильев Ўзбекистондаги мода тарихига саёҳат қилишни ва ўзбек миллий либослари ҳамда тақинчоқлари билан яқиндан танишишга чорламоқда, деб хабар қилинган "Модный приговор" кўрсатуви расмий сайтида.

Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
"Модный приговор" бошловчиси Александр Васильев Ўзбекистонда бўлди
Илгарироқ, рус ва француз модаси тарихчиси, санъатшунос Васильев Ўзбекистонда бўлгани ҳақида хабар қилган эдик. Буюк Ипак йўли шаҳарлари бўйлаб" деб номланган дастур доирасида санъатшунос Ўзбекистоннинг Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларига ташриф буюрган эди.

"Туника, халат, шаровалар — бу шарқона услуб атрибутлари бўлиб, аллақачон Европа мода оламида ўз ўрнини қозонган. Мен сизларни Ўзбекистоннинг сеҳрли мода ўтмишига саёҳат қилишга чорлайман. Мен яқиндагина Ўзбекистондан қайтдим, у ерга кўчма мактабим билан бирга ташриф буюрган эдим", — деди кўрсатув давомида Васильев.

"Сизларга айтишим керак, энг ажабтовур таассуротлар билан қайтдим. Мамлакат озода, мазали таомларнинг бисёрлигини айтмайсмизми… Ва мен бўлган шаҳарларнинг барчаси мени модага оид кашфиётлари билан қувонтирди", — дея ўзбек либосларини томошабинлар эътиборига ҳавола қилган бошловчи.

Ўзбек миллий матоларига тўхталар экан, Васильев улар жозибадор орнаментлари билан бетакрорлигини қайд этди.

© Instagram / alexandre_vassilievАлександр Васильев
Александр Васильев - Sputnik Ўзбекистон
Александр Васильев

Ўзбекистонга сафаридан ғоятда мамнунлигини яширмаган Васильев Ўзбекистонда амалга оширган хариди Марокашдагидан ҳам афзалроқлигини таъкидлади. "Мен дунёнинг 70та мамлакатида бўлганман. Ва агар менга танлаш имконини беришганида мен айнан Ўзбекистонни танлаган бўлар эдим", — деб таъкидлади у кўрсатув давомида.

Янгиликлар лентаси
0