Самвел Бабаян қачонгача мураббийликда қолиши маълум бўлди

© Федерация футбола УзбекистанаТренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян
Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон футбол федерацияси бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби бўйича баёнот берди.

Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Самвел Бабаян: Балким эртага истеъфога чиқарман...

"Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан кейин ишқибозлар ва турли ОАВда юзага келган вазиятдан хабардор ва миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги баҳс ва мунозаралар, таклиф ва мурожаатларни жуда яхши тушуниб турибди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳар бир футбол ишқибози ўзининг шахсий фикри борлиги ва уни эркин ифода қилиш ваколатига эга эканлигига ҳурмат билан қарайди.

Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоларининг атрофидаги хавотирли фикрларга ҳурмат сақлаган ҳолда маълум қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беради. Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди.

Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади.

Картон фигуркаси - Sputnik Ўзбекистон
Бу футболми ё... Миллионлар ўйини ишқибозлари порталга шикоят ёзмоқчи

Шу билан бир қаторда қўшимча қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарорига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФ навбатдаги Конференциясини ўтказади. Унда ташкилий масалалар, шу жумладан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти ва раҳбарлик лавозимларининг сайлови, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурларни тузиб чиқиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилади", дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, кейинги пайтда оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаяннинг истеъфога чиқиши зарурлиги ҳақида кўплаб мақолалар ва футбол ишқибозларининг фикрлари чоп этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0