Жиззахда қатор тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимидан озод қилинди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах вилояти ҳокимининг қарорига мувофиқ Зафаробод, Фориш туманлари ва Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Жиззах вилоятида икки туман ва бир шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари ишдан бўшатилди. Бу ҳақда sangzor.uz хабар берди.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт соҳаси устидан порталга қанча хат келиб тушгани айтилди

Хабарга кўра, Жиззах вилояти ҳокимининг қарорига мувофиқ Зафаробод тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Дилшод Қамбаров, Фориш тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Авазхон Бегиев ва Жиззах шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Орзиқул Йўлдошев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Мазкур қарор Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилнган ПҚ-700-сонли "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0