Тиббиёт соҳаси устидан порталга қанча хат келиб тушгани айтилди

© flikr.comВрач
Врач - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича келиб тушаётган мурожаатлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда вазирликнинг масъул ходимлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари олимлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Поликлиника - Sputnik Ўзбекистон
Раҳмонбек Усмонов соғлиқни сақлаш тизимидаги 17 раҳбарни ишдан бўшатди
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёевнинг Виртуал қабулхонасига 2017-йил 1-майга қадар тиббиёт соҳасига тааллуқли 25 мингга яқин мурожаат тушган. Улар ўрганилганда, баъзилар саломатлигини яхшилаш учун тиббий кўмак сўраган, айримлар тиббиёт ходимларининг муомала маданиятидан ранжиб шикоят йўллаган.

Меҳнат ва бандлик, моддий ёрдам, дори-дармон нархи, тиббий таълим масалалари, ногиронлик гуруҳини белгилаш, нафақа, протез, техника воситалари сўраб қилинган мурожаатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларнинг ечимини топиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Натижада бугунги кунгача мурожаатларнинг 93 %и ўз ечимини топган, 6%и кўриб чиқилмоқда, 1%ининг эгасини аниқлаш имкони бўлмагани учун аноним деб топилган.

Бу чора-тадбирлар мурожаатларни белгиланган муддатда кўриб чиқиш, самарали ечимини топиш, аҳоли билан мулоқотни кучайтиришга замин яратмоқда, дейилади хабарда.

Бу борадаги ишларни янада кучайтириш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилгани ҳамда доимий фаолият юритадиган 1003 рақамли "ишонч телефони" йўлга қўйилгани ҳақида эслатиб ўтилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0