Раҳмонбек Усмонов соғлиқни сақлаш тизимидаги 17 раҳбарни ишдан бўшатди

© Sputnik / Евгений Самарин / Медиабанкка ўтишПоликлиника
Поликлиника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти ўрганилганда, тизимда бир минг беш юздан ортиқ бўш ўринлар борлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Соғлиқни сақлаш тизимдаги раҳбарларининг 17 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида маълум қилинди.

Ҳокимият матбуот-хизмати хабарига кўра, уларнинг ўрни юқори малакали, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан тўлдирилган яна 22 нафари эса ротация(яъни, битта жойдан иккинчи жойга ўтказилган) қилинган.

Тез тиббий ёрдам машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари жорий қилинади
Бундан ташқари, тизимдаги ўрганишлар натижариларига кўра, тиббиёт муассасаларига ажратилаётган дори воситалари камлиги аниқланган. Бу муаммони ҳал қилиш учун шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситалари харид қилишга ажратилаётган маблағлар икки баробар, айримларида эса уч баробарга маҳаллий бюджет ҳисобидан кўпайтирилган.

Яна битта камчилик сифатида, бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида 1 500 дан ортиқ бўш ўринлар борлиги аниқлангани кўрсатилмоқда. "Ҳозирда 380 нафар коллеж битирувчилари билан тўрт томонлама, 143 нафар олий маълумотли шифокорлар билан уч томонлама шартномалар тузилди. Маҳаллалар томонидан юборилган 163 нафар фуқароларнинг 140 нафари ишга қабул қилинган", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш қарори талабларига мувофиқ, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек шаҳар тиббий диагностика марказлари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимига, тегишли туман ҳокими билан келишилган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланиши белгиланган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0