Ёнғин хавфсизлиги институти битирувчиларига диплом ва ҳарбий унвонлар берилди

© railway.uzПожарный расчет в Узбекистане
Пожарный расчет в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тантанали маросимда битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилди ва лейтенант унвони берилди

ТОШКЕНТ, 14 июн — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида битирувчиларга диплом топшириш ва ҳарбий унвон беришга бағишланган маросим бўлиб ўтди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

МЧС. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон
Ёнғин хавфсизлиги ҳақида президент қарори қабул қилинди

Унда Ўзбекистон Ички ишлар вазири раҳбарияти, жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари, яқинлари иштирок этди.

Тадбирда битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги диплом топширилди ва лейтенант унвони берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 23 майдаги "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш мақсадида институтда "Ёнғин хавфсизлиги" ва "Техносфера хавфсизлиги" мутахассисликлари бўйича офицер кадрлар тайёрлаш, соҳа учун раҳбар кадрларни ўқитиш тизимини жорий этиш каби вазифалар белгилаб ўтилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0