Ёнғин хавфсизлиги ҳақида президент қарори қабул қилинди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишМЧС. Архивное фото.
МЧС. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, давлат, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш энг устувор вазифа ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти "Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Тошкентдаги ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги бизнес марказ биносида ёнғин рўй берди

Ушбу қарор ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш ва соҳада мавжуд бўлган камчиликларни бартараф этишга қаратилган. Шунингдек, янги қонунда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳам назарда тутилган.

Белгиланган мақсадларга эришиш учун, янги қонунда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объектлар ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилди. Ушбу мансабдор шахслар ҳар чоракда ёнғинга қарши ҳолатни танқидий таҳлил қилишади. Қарорда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни "Ёнғинлар профилактикаси куни" деб белгиланди.

Ўт ўчирувчи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Тошкентда юз берган икки ёнғин сабабларини ўрганмоқда

Марказий ва вилоят телеканалларида ёнғинлар билан боғлиқ ҳодисаларни ёритиш бўйича махсус ахборот кўрсатувлар ва тезкор репортажлар тайёрлаб эфирга узатилади.

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ёнғин техникаси парки ва махсус жиҳозларини узлуксиз янгилаш мақсадида ҳар йили 38 та асосий ёнғинни ўчириш автомобили, стреласининг узунлиги 35 метргача бўлган 6 та ёнғин автонарвони, 1000 та ёнғинни ўчириш енглари комплекти, нафас олиш аъзоларини ҳимоя қиладиган 300 та аппарат ва бошқа ёнғин-техника мулкини харид қилиш режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0