ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Тошкентда юз берган икки ёнғин юзасидан ахборот берди.
"2017 йилнинг 7 феврал куни Тошкент шаҳар, Йаккасарой туманида жойлашган «Мангит-Арт» МЧЖга қарашли "Манас» кафе-ресторанида ёнғин содир бўлиб, 380 кв. метр майдонда ўтов қилиб қурилган айвон ва жиҳозлари ёнган. Ёнғин қўшни бинога тарқалишидан "Паризод" МЧЖга қарашли бинонинг 370 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
2017 йилнинг 8 феврал куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманида жойлашган «Уста ширин савдо» МЧЖга қарашли 6, 7 ва 8-сонли савдо дўконларида ёнғин содир бўлиб, жами 100 кв. метр майдонда қурилиш маҳсулотлари, жиҳозлари ҳамда том ва шифт қисмлари ёниб зарарланган.
Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда", — дейилган хабарда.