ТОШКЕНТ, 13 июн — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари пул эвазига жазо ўташ муассасасидаги маҳбусни озодликка чиқаришга ёрдам беришни таклиф қилган товламачиларни қўлга олишди, деб маълум қилди куч тизими ходими Sputnik мухбирига.
Махсус тадбир чоғида Республика олимпия захиралари коллежи мураббийи Азамат Бойқулов ва пойтахтдаги "Эдем" тунги клуби қўриқчиси Эркинжон Файзиев қўлга олинди.
"Товламачилар ички ишлар органларида ўз одамлари борлигини айтишган ва Тошкент вилояти Зангиота туманидаги жазони ўташ колониясида жазо ўтаётган маҳбуснинг қариндошларига уни шартли равишда муддатидан олдин озодликка чиқаришда ёрдам беришни ваъда қилишган. Бу "хизмат" учун улар 35 минг доллар сўрашган. Тезкор ходимлар уларни Республика олимпия захиралари коллежи олдида 20 минг доллар бўнак олаётганида қўлга олишди", — деди МХХ вакили.
Бош прокуратура А.Бойқулов ва Э.Файзиевга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди.