Товламачи милиция майори қўлга олинди

© Sputnik / Sergey Venyavsky / Медиабанкка ўтишБорьба с преступностью
Борьба с преступностью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон вилояти Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари жиноий иш қўзғатилган шахслардан пул эвазига уларни жиноий жавобгарликдан озод қилишини билдириб мунтазам равишда пул ундириб келган

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистон махсус хизмати вакиллари товламачиликда гумон қилинган ички ишлар органи мансабдорини қўлга олиш бўйича операция ўтказдилар, деб маълум қилди куч тизими вакили Sputnik мухбирига.

руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Хоразмда туман ҳокими ўринбосари пора олгани учун қамалди

МХХ ходимлари Андижон вилояти Пахтаобод тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари майор Шуҳрат Айсабоевни минг доллар олаётганида қўлга олишди.

Суҳбатдошнинг айтишича, Айсабаев жиноий иш қўзғатилган шахслардан пул эвазига уларни жиноий жавобгарликдан озод қилишини билдириб мунтазам равишда пул талаб қилиб келган.

Масалан, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан жиноят иши қўзғатилган фуқаро Х.Ж.дан иш бўйича ижобий қарор чиқариш учун минг доллар талаб қилган.

Андижон вилоят прокуратураси Шуҳрат Айсабоевга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди. Тергов олиб борилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0