"Ипподром" бозоридан 25 минг долларга дўкон олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Oбуна бўлиш
Эрали Собиров таниши Нурали Ризақуловнинг гапларига ишониб, "у менга Ипподромдан дўкон олиб беради", деган хомхаёл билан 25.500 доллар пулини фирибгарга тутқазади

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. 2015 йилнинг тахминан май ойида, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Нурали Ризақулов таниши Эрали Собировнинг ишончига кириб, унга "Отчопар" бозоридан дўкон олиб беришни ваъда қилади. Бу "ҳиммати" эвазига фирибгар Собировдан 25 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари олган ва пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада йирик заводда иш ўрнини салкам 1,5 минг $га сотган фирибгар қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати хабарига кўра, шундан сўнг, Собиров икки йил давомида пулларини қайтаролмай сарсон бўлади. У Ризакуловдан ваъдасини бажаришини ёки пулларини қайтариб беришини талаб қилганида, фирибгар ҳар сафар турли хил баҳоналар тўқийди. Мана шундан сўнг Собиров ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам сўраб, ариза билан мурожаат қилади.

2017 йилнинг 5 июнь куни, Собировнинг аризасига кўра Яшнобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан кўп миқдорда қўлга киритиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ризақуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0