Фарғонада йирик заводда иш ўрнини салкам 1,5 минг $га сотган фирибгар қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Кувасой шаҳрида истиқомат қилувчи шахс, "Кварц" комбинатига ишга жойлаштиришда ёрдам бериш эвазига фарғоналик аёлдан тамагирлик йўли билан пул талаб қилган

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати "Кварц" АЖ корхонасига иш жойларини сотиш билан шуғулланган ходимни катта миқдорда пул олаётганида қўлга олди.

Виза в паспорте - Sputnik Ўзбекистон
АҚШга сохта виза тайёрлаш билан шуғулланувчи товламачи аёл қўлга олинди
Маълум бўлишича, Қувасой шаҳрида яшовчи, "Кварц" АЖда ишловчи Раҳматуллаев Аббосхон, ушбу корхонага ишга жойлаштиришда ёрдам қилиш учун Фарғонада истиқомат қилувчи аёлдан 1,3 минг доллар пул маблағини тамагирлик йўли билан талаб қилган. Тезкор тадбир натижасида А.Раҳматуллаев Қувасой шаҳрида пулни олиш жараёнида қўлга олинган.

Прокуратура органлари томонидан қўлга олинган шахс юзасидан Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича жиноят иши қўзгатилди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Раҳматуллаевнинг жиноий алоқаларини тўлиқ аниқлаш бўйича иш давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Кварц" корхонаси Марказий Осиёда энг йирик рангли, қорайтирилган, тобланган ойналар ҳамда шиша идишларни ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Корхона маҳсулотлари Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилинади. 

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0