Мирзиёев Қозоғистонга маҳсулотларни экспорт қилишни соддалаштирди

Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари бир қатор ўзбек корхоналарига 2017 йил 1 июндан банк кафолатисиз ёки сиёсий ва тижорат хавфлардан экспорт шартномаларнинг суғурта полисларини тақдим қилмасдан товарларни экспорт қилишга рухсат берди

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир қанча маҳаллий корхоналар учун маҳсулотларни Қозоғистонга экспорт қилиш тартибини соддалаштириш бўйича фармойиш имзолади, хабар берди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ўтказув пунктлари куну тун ишлайдиган бўлди

Хусусан давлат раҳбари бир қатор ўзбек корхоналарига 2017 йил 1 июндан консигнация шартларда, банк кафолатисиз ёки сиёсий ва тижорат хавфлардан экспорт шартномаларнинг суғурта полисларини тақдим қилмасдан товарларни экспорт қилишга рухсат берди.

Ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар рўйхатига "Ўзбекнефтегаз", "Ўзкимёсаноат", "Ўзбекозиқовқатхолдинг", "Ўзвинсаноатхолдинг", "Ўзсаноатэкспорт", "Ўзтрейд", "Ўзагроэкспорт" ҳамда ушбу тузилмаларга кирувчи корхоналар киритилди. Бу имтиёзлардан товарларни фақат Қозоғистонда ташкил этилган савдо уйларига етказиш берилганида ҳамда устав жамғармасида жами улуш миқдори 51 % дан кам бўлмаган корхоналар фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон сармояси билан ташкил қилинган 230 та корхона фаолият юритмоқда. Қозоғистонда эса Ўзбекистон сармоядорлари иштирокида ташкил қилинган 130 та корхона ишламоқда. Ўтган йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ташқи савдо ҳажми 2 миллиард долларни ташкил қилди. Кейинги йилларда мазкур кўрсаткични 2 бараварга ошириш кўзда тутилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0