Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара ўтказув пунктлари куну тун ишлайдиган бўлди

Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, чегарада фақат енгил автотранспорт ўтадиган пунктлар ҳам очилади

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Қозоғистон парламенти мажлиси депутатлари Ўзбекистон билан чегарадаги учта автомобиль пункти куну тун ишлайдиган режимга ўтиши ҳақидаги баённомани ратификация қилишни маъқулладилар. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Автобуслар - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондан Ўзбекистонга автобуслар қатнови кузда ишга туширилади

Депутатлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматларининг 2006 йил 4 сентябрдаги қозоқ-ўзбек давлат чегаралари орқали ўтказув пунктлари ҳақидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённомани кўриб чиқдилар. Ҳужжат шу йилнинг 11 мартида Тошкентда ва 14 мартида Остонада имзоланганди.

Икки мамлакат "Қоплонбек", "Казигурт" ва "Атамекен" чегара ўтказув пунктлари мақомини халқаро (кўп томонлама) ва куну тун ишлайдиган деб белгилашга келишиб олди. Баённомада шунингдек, фақат енгил автотранспортлар ўтиши учун "Целинний" ва "Сирдарё" халқаро (кўп томонлама) чегара ўтказув пунктларини очиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, баённомада Қозоғистон темир йўл чегара пунктини "Бейнеу" станциясидан "Оазис" станцияга кўчириш билдирилган.

Илгарироқ Қозоғистон ва Ўзбекистоннин ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувлари доирасида янги йўналиш очилганди: 3 июнь куни Остонадаги "Нұрлы жол" бекатига Самарқанд — Тошкент — Остона йўналиши бўйича илк хақаро поезд етиб келди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0