ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. 6 июнь, тахминан эрталабки соат 6 да "Флешка" савдо маркази яқинида танасида бирон-бир тан жароҳат излари бўлмаган ёш йигит жасади топилди. Бу ҳақда Шайхонтоҳур тумани ИИБдаги тегишли манбаларга таяниб "UzNews" хабар қилмоқда.
16 ёшли йигитнинг жасади пойтахтда истиқомат қилувчи 1965 йилда туғилган шахс томонидан топиб олинган ва у зудлик билан "102" рақами орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилган.
Суд-тиббий экспертиза ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида жасад Юнусобод туманидаги 271- мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2001 йилда туғилган Тожибоев Дилмурод Олимжон ўғли эканлиги аниқланган.