Юнусободдаги хонадонларнинг биридан аёл кишининг жасади топилди

© fotoliaРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонадондан аёлга тегишли бўлган "SAMSUNG" русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлари ва пуллари сақланган темир қути талон-торож қилинганлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. 19 май куни тахминан соат 17:00да, Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларининг бирида аёл кишининг кўплаб санчилиб кесилган жароҳати билан мурдаси топилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.

Ниқобли эркак - Sputnik Ўзбекистон
"Қора ниқоблилар": Тошкентда ёш жиноятчилар тўдаси қўлга олинди

Шунингдек, хонадондан унга тегишли бўлган "SAMSUNG" русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлари ва пуллари сақланган темир қути талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноят Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган Али Аманкулов томонидан содир этилганлиги аниқланди. Ундан жиноий йўл билан қўлга киритилган 3 млн 600 минг сўм пул, 101 АҚШ доллари, "SAMSUNG" русумли уяли алоқа телефон аппарати, тилла тақинчоқлар ва эркаклар қўл соати олинган.

Ҳозирда Аманкуловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0