ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Ўзбекистон-24 телерадиоканали 10 июнь куни эфирга чиқади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
2017 йил 10 июнь куни соат 09-00 дан 13-00 гача "Ўзбекистон-24" радиоканали эфирга чиқади. Ҳар 20 дақиқада янгиликлар ва оралиқ 15 дақиқада тематик эшиттиришлар берилади.
Синов тариқасида радиоэфир фақат МТРК ҳудудининг ўзигагина тарқатилади.
Эшиттиришларни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алихоновнинг шахсан ўзи кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТРК таркибида ташкил этилаётган янги "Ўзбекистон-24" ахборот телерадиоканали 27 июндан тўлиқ иш бошлайди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.