ТОШКЕНТ, 15 май – Sputnik. Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини такомиллаштириш учун Ўзбекистон президенти қарорига биноан махсус комиссия ташкил қилинди.
Ушбу комиссия томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мухлислари орасида фаолиятини такомиллаштириш бўйича қуйидаги манзилда оммавий сўров ўтказилмоқда.
У ерда соҳага бефарқ бўлмаган фуқаролар Миллий телерадиокомпания фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини киритишлари мумкин. Ҳар бир таклиф махсус комиссия томонидан ўрганиб чиқилиши хабар берилган.
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видео мулоқоти чоғида Миллий телерадокомпанияси фаолиятига "Ахборот" ва "Давр" информацион дастурларидан келиб чиқиб айтган танқидий фикрлар билдирган эди.
Ўшанда Шавкат Мирзиёев бу соҳада аҳвол ҳалигача "эски ҳаммом, эски тос"лигича қолаётганини, "Ура-ура"чилик замони ўтгани, телевизорда танқидий ва таҳлилий материаллар бериш, "Ахборот" кўрсатувини ўзгартириш кераклигини таъкидлаган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.