ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" компаниясининг сайтида чипталарни харид қилиш бўйича CLICK тизими ишга туширилди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан ҳамкорликда ишга туширилган тизим орқали 3 миллиондан ортиқ CLICK фойдаланувчилари миллий темир йўл ташувчининг чипталарини онлайн тарзда харид қилиш мумкин бўлади.
CLICK тизимида темир йўл чипталарига тўловни амалга ошириш жараёни автоматлаштирилган. Тизим ёрдамида маршрутлар ва ўриндиқларнинг қайси бири бўшлиги, йўлакча ёки ойнага яқин бўлган ўриндқиларни танлаш имкони мажжуд. Бу ўз ўринда сафарларни режалаштиришда ва бевосита чиптани харид қилишда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратмоқда.
Хизмат ҳақи чиптанинг умумий нархидан 2%.
Эслатиб ўтамиз, CLICK тизими — мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон орқали (USSD\SMS ёрдамида) ёки Интернет орқали (Web\Web-mobile воситасида) турли ҳамкорларнинг товар ва хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имконини беради.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.