ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Бундан буён якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ҳам CLICK онлайн банк тўлов тизимидан фойдаланишлари мумкин.
Ушбу имконият якка тартибдаги тадбиркорларга ўз юмушларидан чалғимасдан туриб турли хизмат ва товарлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда ишларини оператив равишда ҳал қилишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, CLICK тўлов тизимида “Картадан картага пул ўтказиш” хизмати ҳозирча мавжуд эмас. CLICK иловасини AppStore ва GooglePlay дўконларидан бепул юклаб олиш мумкин.