ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. "Самарқанд" халқаро аэропортида самолёт учиш ва қўниш йўлаклари режали капитал таъмирлаш ишлари ўтказилиши туфайли парвозлар амалга оширилмайди. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси матбуот хизмати расман эълон қилди.
Илгарироқ Россиянинг Аэрофлот компанияси Самарқандга бажариладиган рейсларни 4 июлдан 1 августга қадар бекор қилинганлиги ва барча рейсларни Навоий халқаро аэропортига кўчирилиши ҳақида Sputnik Ўзбекистон хабар берган эди.
Аэрофлот компанияси Самарқандга бажариладиган авиаташувлардаги ўзгаришларни оператив равишда қўшимча тарзда эълон қилиб боришини маълум қилган.
Самарқанд халқаро аэропорти билан боғланганимизда, аэропорт ходими барча рейслар Бухоро аэропортига ўтказилишини маълум қилди.
"Жорий йил 1 июлдан 31 июлига қадар барча рейслар Бухорога ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинган", — деб аниқлик киритди суҳбатдош.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.