ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Самарқанд халқаро аэропорти жорий йилнинг 4 июлидан бошлаб 1 август санасига қадар режа асосида бажариладиган таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан ёпилади.
Шу муносабат билан Россиянинг Аэрофлот компанияси Самарқандга бажариладиган рейсларни 4 июлдан 1 августга қадар бекор қилди ва барча рейсларни Навоий халқаро аэропортига кўчирилишини эълон қилди.
Самарқанд халқаро аэропорти билан боғланганимизда, аэропорт ходими барча рейслар Бухоро аэропортига ўтказилишини маълум қилди.
"Жорий йил 1 июлдан 31 июлига қадар барча рейслар Бухорога ўтказилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори эълон қилинган", — деб аниқлик киритди суҳбатдош.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.