Дубай аэропортида паспорт ўрнига смартфонлардан фойдаланилади

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгусида иловани фуқароларнинг барча ташкилот ва муассасаларда паспорт кўрсатишларига ҳожат қолмайдиган тарзда ривожлантириш режалаштирилган - ҳамма маълумотлар фуқароларнинг смартфонида бўлади

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Дубай халқаро аэропортининг 3-терминалидан парвоз қиладиган БАА фуқаролари назорат пунктида паспорт ўрнига смартфонларидан фойдаланишлари мумкин, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
"Агробанк" смартфонлар орқали тўловни йўлга қўйди

БАА фуқароларига Smart UAE Wallet иловасини смартфонларига юклаб олиш таклиф этилмоқда. У ҳар бир йўловчини текшириш вақтини 9-12 сонияга қисқартиради.

Тез орада технология аэропортнинг барча терминалларида жорий этилади.

Йўловчилар паспорт назорат пунктида "ақлли эшик"дан ўтаётганларида смартфонларидан фойдаланишлари ва бармоқ изларини сканер қилишлари лозим бўлади.
Телефонда илова ёрдамида барча паспорт ҳамда авиабилет маълумотлари сақланади.

Келгусида иловани фуқароларнинг барча ташкилот ва муассасаларда паспорт кўрсатишларига ҳожат қолмайдиган тарзда ривожлантириш режалаштирилган — ҳамма маълумотлар фуқароларнинг смартфонида бўлади.

Дубай аэропортининг 55 %ини БАА фуқаролари ташкил этади, шу сабабли илова яратувчилари йўловчиларни паспорт назоратидан ўтказиш вақти тезлашишини билдиришмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0