"Агробанк" смартфонлар орқали тўловни йўлга қўйди

© Collage SputnikСмартфон Android One
Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги тизимда тўлов тез ва қулай бўлиши билан бирга тадбиркорнинг банкдан тўлов терминали олишига ҳожат бўлмайди

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. "Агробанк" Click тизими билан ҳамкорликда янги "Мобил Савдо" технологик молиявий хизматини ишга туширди, деб хабар берди "Подробно.уз".

Ушбу хизмат оддий тўлов терминали вазифасини амалга оширади, фақат бу мобиль телефон ва Click тизими орқали USSD-сўров ёрдамида бажарилади.

Шундай қилиб, эндиликда харидорлар ҳар қандай товар ва хизматлар учун мобиль телефонларидан фойдаланиб пул тўлашлари мумкин.

Жамоат транспорти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда йўлкирани пластик карточка орқали тўлаш жорий этилади

Сотувчи эса "Агробанк" шохобчасида мазкур хизматни ёқтириши ва телефон рақамини Click тизимида рўйхатдан ўтказиши керак. Смартфони орқали пул тўламоқчи бўлган харидор ҳам Click тизимига уланган бўлиши лозим.

Смартфон ёрдамида тўловни амалга ошириш мумкин бўлган савдо нуқталари "Мобил Савдо" стикери билан жиҳозланади.

Янги тизимда тўлов тез ва қулай бўлиши билан бирга тадбиркорнинг банкдан тўлов терминали олишига ҳожат бўлмайди. Хизматдан фойдаланишда интернет талаб қилинмайди, хизмат офлайн режимида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0