Тошкентда Яшнобод махсус инновацион технопарк яратилади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишИнновацион технопарк
Инновацион технопарк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус технопарк илмий тадқиқотлар, амалий-саноат синовлар ва инновацион маҳсулотларни республика вилоятларида ўзлаштириш масалалари бўйича иш олиб боради

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкентда шу кунларда "Яшнобод" махсус инновацион технопарк яратилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири Ўзбекистон президенти расмий веб-сайтига асосланиб.

Қурилмани созлаш - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда иккита инновацион технопарк қурилади

Ташкилотчилар режасига кўра, ушбу технопарк илмий тадқиқотлар ўтказишга, амалий-саноат синовларини амалга оширишга ва инновацион маҳсулотларни қатор вилоятларда ўзлаштиришга топшириш бўйича иш олиб боради. Улар орасида биотехнология, фармацевтика, охуқа, электр манбаини тежаш, электрон асбоб ва ускунлар ва роботехника, машинасозлик, кимёвий технологиялар, муқобил энергия манбалари ва электрон ўлчов асбоблари, материалшунослик ва металларни қайта ишлаш технологияси сингари инновацияларни санаб ўтиш мумкин.

Парк ҳудудида ички ва ташқи бозорда талабгир юқори технологияли, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун етакчи саноат ва кичик инновацион корхоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, улар инновацион тадқиқотлар ўтказиш, хорижий замонавий ва маҳаллий технологияларни Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи корхоналарда амалиётга татбиқ этиш масалалари билан шуғулланади. 

Ўзбекистон раҳбари юқори технологияли инновацион ишлаб чиқариш соҳасида етакчи бўлган хорижий ҳамкорларни жалб этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

Технопарк қатнашчиларига бир қатор имтиёзлар ва афзалликлар берилди. Жумладан, ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод этилади. Шунингдек, уларга ўз ишлаб чиқариш ва қурилиш эҳтиёжлари учун четдан келтириладиган ускуна, хомашё, реактив ва бутловчи маҳсулотлар учун божхона тўловларида имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда.

Технопарк 30 йил (келгусида муддатни узайтириш шарти билан) фаолият кўрсатиши мўлжалланмоқда. Технопарк қатнашчиси мақоми 10 йилга танлов асосида берилади.

"Яккасарой" технопаркига 90 млн сўм молия киритилади

"Яшнобод" технопарк директори Ўзбекистон Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимига тенглаштирилган.

Ш.Мирзиёев инновацион лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича тижорат банкларга топшириқ берди. Технопарклар қатнашчиларига етти йилдан кам бўлмаган ва Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасига эга икки йиллик имтиёзли кредитлар ажратилиши улар учун қўшимча омил бўлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0