"Яккасарой" технопаркига 90 млн сўм молия киритилади

Oбуна бўлиш
Технопарк раҳбари айтишига қараганда, “киритш тўловлари” йўқлиги янги технопаркнинг асосий ютуқларидан биридир.

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Шаҳар маъмурияти яқин 10 йил давомида Ўзбекистондаги энг катта шаҳар технопарки ривожланишига 90 млрд сўмдан кўп сармоя киритишни режалаштирган, деди технопарк бошқарувчи директори Рустам Нуралиев Sputnik мухбирига.     

Технопарк яратиш бўйича фаолият 2014 йил январида бошланди. Уни амалга ошириш учун Тошкент марказида бир неча йилдан бери фаолият кўрсатмаётган Тошкент текстил комбинати 

Тошкентда тўқимачилик комбинати ўрнида технопарк қурилди

Работа над созданием парка стартовала в январе 2014 года. Для его размещения была подобрана специальная территория в центре Ташкента — мощности давно не действовавшего Ташкентского текстильного комбинати ҳудуди танланган эди.

“Бошида комбинат ҳудуди жуда ёмон аҳволда эди. Барча коммуникациялар буткул ишдан чиққан эди. Олти ой давомида биз барча керакли инфрақурилмани қайта тиклаб, тадбиркорларга мамлкатда энг арзон нархда ижарага бера бошладик. Мисол учун бугунги кунда улар йилига ижара учун 1 кв метрига 3,5 минг сўмдан тўлайди”, — деди раҳбар.   

Натижада, икки йил давомида 57 гектар жойни эгаллаган технипаркда 250та корхона фаолият кўрсатмоқда. Улар орасида енгил саноат корхоналари кўп. Улар умумий ҳисобда 43% маҳсулот чиқармоқда. Машинасозлик, кимё саноати, ёғочни қайта ишлаш ва бошқа соҳалардаги корхоналар ҳам бор. 2015 йил якунига кўра технопаркда 200 млрд сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб  чиқарилган, 6,5 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.

“Технопарк ютуқларидан бири – бу “кириш  тўловлари” йўқлигидир. Биз турли тадбиркорларнинг бизнинг ҳудудга киришига тўсиқ қўймаймиз. У ёки бу корхонага жой ажратиб беришда сармоялар ёки ишлаб чиқариш ҳажми биз учун зарур кўрсаткич эмас. Асосийси, аниқ бизнес-план ва қўйилган мақсад”, — деди Нуралиев.  

Муваффақиятли ривожланиш технопарк ҳудудини яна 7 гектарга кенгайтиришга имкон берди. Шунга қарамасдан бугунги кунда аллақачон барча хохловчиларга ишлаб чиқариш учуш жой етишмаяпти. Келажакда, нафақат парк ҳудудини кенгайтириш, балки, шу ерда ишлаётган корхоналар ўз маҳсулотларини намойиш қилиши учун,  экспозиция комплексини яратиш.

Янгиликлар лентаси
0